Қизиқарли

Порнография – бузуқлик тарғиботи учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Муаллиф Abduvali

Порнография махсулоти – бадиий қимматга эга бўлмаган ва илмий, тиббий ёки ўқув мақсадлари учун мўлжалланмаган, одам жинсий аъзоларининг ёхуд одам томонидан ҳақиқатда содир этилаётган ёки шунга ўхшатилган жинсий алоқанинг тавсифини ёхуд фото, видео тасвирини ёки бошқа тасвирини ўз ичига олган материаллар ва нарсалар.

Порнографик видео ёки расмларни тайёрлаган, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган, реклама қилган, намойиш этган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик: порнографик маҳсулот, шунингдек уни тайёрлашда, тарқатишда, реклама қилишда ва намойиш этишда фойдаланилган воситалари мусодара қилиниб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача (ҳозирда бу миқдор 8 612 000 сўмдан 17 224 000 сўмгача), мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача (17 224 000 сўмдан 25 836 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноий жавобгарлик: шундай қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна содир этилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача (68 896 000 сўмдан 103 344 000 сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунингдек, порнографик маҳсулотни тайёрлашда вояга етмаган шахсни жалб қилиш, шунингдек, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar