Кун нафаси

Тошкентда бир талаба ўлдириб кетилди

Муаллиф Abduvali

Кеча, 4 февраль куни соат 03:00 ларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи, руҳий касал О.Б. (аёл киши) ўзаро жанжал оқибатида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси М.М.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада М.М. воқеа жойида вафот этган. О.Б. эса қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, ҳозир тергов олиб борилмоқда.

Манба: xabar.uz



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment