Кун нафаси

Никоҳга янгича нигоҳ: Ўзбекистонда оила қурмоқчи бўлганларни нималар кутмоқда?

Муаллиф Abduvali

Аёлларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш комплекс чора-тадбирлари дастурида никоҳни қайд қилиш ва бекор қилиш қоидаларини киритиш кўзда тутилган, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Эндиликда никоҳдан ўтмоқчи бўлган шахслар махсус таълим дастури бўйича оилавий ҳаёт мажбурий ўқув курсларида ўқишлари керак бўлади. Ушбу дастур чет эл тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши айтилмоқда.

Шунингдек, никоҳдан ўтмоқчи бўлганларнинг соғлиғи тўғрисида атайдан нотўғри маълумотлар берадиган раҳбарлар ва тиббиёт муассасалари ходимлари учун жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда.

Никоҳни қайд этиш муддати узайтирилади. Жиддий қарор борасида мулоҳаза учун бир ойлик муддат етарли эмас, деб топилган.

Никоҳни бекор қилиш фақатгина суд орқали ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, эр-хотинга бериладиган ярашиш муддати бир йилга узайтирилади.

Ажрашиш ташаббуси билан чиққан томон иккинчи томонга товон пули тўлаши сингари жаҳонда кенг қўлланилиб келаётган амалиёт Ўзбекистонда ҳам ҳаётга татбиқ этилиши режалаштирлмоқда.

2018 йилда ишлаб чиқилган нормаларга ўзгартишлар киритилиши мумкинлиги ҳам эслатиб ўтилган.

 



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar