Шеърлар

80 йиллик тўй

Муаллиф Abduvali

Буюк юрт сиздан бизга мерос бўлдику,

Лекин, сизнинг меҳрингизга тўя олмадик.

Олтин гапу, сўзингиз ҳам мерос бўлдику,

Афсус, сизни 80 ёшда кўра олмадик.

***

Мана нишонлаяпмиз таваллудингиз,

Қаранг, жуда гўзал ўтмоқда байрам.

Жаннатларга киринг, жаннатийсиз сиз,

Сизни унутмаймиз, эслаймиз ҳар дам.

***

Шу юртнинг ўғлонлари жасур бўлишга,

Биз ёшлар шу юртни буюк қилишга,

Ўзбекистон номин достон бўлишга,

Ишондингиз, сабр қилиб, шукур қилдингиз.

***

Ёвузлар зулмидан ҳам асраб қолди Худойим,

Сиз сабрли, бардамсиз, ҳар дам жасур бўлдингиз.

Ўзбекистон номини юксакларга кўтарди,

Мард-жасур ўғлонлару, спортчи қизларингиз.

Сизнинг таваллудингиз нишонлайди юртимиз,

Сўнгги нафасигача унутмас ватанимиз,

Ҳатто, гўзал қушларгача, қирмизи гулларгача,

Сизни ёдга оламиз, сизга куйлар халқимиз.

***

Улуғбек бобомизнинг руҳини шод этдингиз,

Амир Темур бобомизнинг руҳини шод этдингиз,

Навоий бобомиз ҳам сизга атаб шеър ёзар,

Ибн Сино бобомиз сизга раҳматин айтар.

***

80 йиллик тўйингизни мен ҳам орзиқиб кутдим,

Сизни жуда соғиниб ҳатто шеърлар ҳам битдим,

Мана энди Ислом бобо, табрик сўзим айтайин,

Сизга мингдан-минг раҳмат, жаннатийсиз ҳар доим.

***

80 йиллик тўй билан табриклайман мен сизни ,

Чунки сизга Худо берган сабр билан адолат .

Ҳаттоки, қуёш билан ой ҳам яхши кўрар сизни,

Сизга атаб шеърлар ёзди набирангиз САДОҚАТ!

Шайхонтоҳур тумани 45-мактабнинг 6-«А»- синф ўқувчиси Тошпулатова Садоқат



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment