Иқтибос

Беш тоифа инсон билан дўст бўлишдан сақланинг

Муаллиф Abduvali

Жаъфари Содиқ (р.а.) дўст танлаш борасида шундай тавсия берганлар:

“Беш тоифа инсон билан дўст бўлишдан сақланинг:

1. Ёлғончи билан дўстлашманг. Чунки у худди сароб сингари узоқни яқин, яқинни эса узоқ кўрсатиб, доимо сизни янглиштиради.

2. Аҳмоқ билан дўст бўлсангиз, сизга фойда келтиришни истагани ҳолда, ҳамиша зарар келтиради.

3. Бахил билан дўст бўлманг. Чунки дўстингизман деса-да, ҳатто жуда муҳтож бўлиб турган пайтингизда бошқаларга нисбатан хасислигини сизга ҳам қилади.

4. Қўрқоқ билан дўстлашсангиз, таҳликали онларда сизни ёлғиз ташлаб, ўз жонини қутқариш пайида бўлади.

5. Фосиқ кимса билан дўст бўлмангки, у сизни истаган пайтида бир луқма емак ёки бундан ҳам озига алмаштиришдан тоймайди”.

«Ирфон» тақвимидан олинди.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar