Шеърлар

Сен мудраб қолмагин – ўйга тол халқим

Муаллиф Abduvali

Яна ўйга толдим, безовта юрак,
Қандай оғир, ахир жонли мусийбат.
Магар ожиз бўлиб,
Турмасак сергак,
Кимни қасти бордир,
Кимдан хусумат.

Сен мудраб қолмагин,
Ўйга тол халқим.
Кимга фойда берди, бу ўтли фиғон.
Эллик икки жон деб ғазабда қалбим,
Айбим не деб кетди,
Мард – Жасур – Ўғлон!

Кўнглим, таскин топмай ,
Солар минг фарёд.
Саволлар айланар,
Менинг бошимдан.
Наҳотки тополмай битта ҳам исбот,
Автобус кетмайди кўз-у, қошимдан…

Бу ўтли жумбоққа қандайдир,
Сир бор?
Қандай ёниб кетди,
Ўзбек ўғлони.
Миллатим дардига,
Ғурур-шаъним бор,
Болам дея куйди,
Онамнинг жони.

Бу мудҳиш савдони,
Тақдирга йўйманг.
Илдизин топайлик,
Синчиклаб ерни.
Топгунча изланинг, сабрда бўлманг,
Шунчаки ўқиманг қайғули шеърни!

Яратганга аён, ойдиндир бари,
Дунёда танилди,
Ўзбек номимиз.
Ўйлар исёнида борганим сари,
Наҳот ширин бўлса,
Аччиқ қонимиз!

Жонли фожиага бормикин асос?
Қайғуга чўлғийди шоир хаёли.
Халқим «Ноиб»лари, сиздан илтимос,
Болам деб куймасин Ўзбек аёли.

Кимга фойда берди бу ўтли фиғон.
Нечун қурбон бўлди,
Мард – Жасур – Ўғлон !

Абдувоҳид СУВОНОВ

Манба: azon.uz



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment