Шеърлар

Эллик икки ўғилдан ажради Ватан…

Муаллиф Abduvali

Эллик икки томон учар додларим,

Эллик икки бўлиб, бўлинди танам.

Наҳот тиловатни яна ёдладим,

Эллик икки ўғилдан ажради Ватан.

 

Эллик икки уйда очилди аза,

Эллик икки она солади фарёд.

Ниятлар соф эди, қандай покиза,

Эллик икки минут тўхтади ҳаёт.

 

Мусофирлик ўти ёққан дўстларим,

Оллоҳ раҳматига олсинлар сизни.

Юртда ризқин териб юрган дўстларим,

Ибрат олмоқ учун чорласин бизни.

 

Сафарингиз эди шунчаки, ҳавас,

Сиз сафар қиласиз, бу сафар мангу.

Сизни ёқиб битган чўл оловимас,

Ўша ер тарозу, алангаси бу…

Отабек Исроилов



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment