Шеърлар

Бунча гўзал гуноҳим

Муаллиф Abduvali

Ҳар кимлар ҳам кўнглимни

Тушунмайди: биламан.

Севаман деб дунёни

Тор қилган мен бўламан.

 

Кимлар учун хатоман,

Айбим кўпдир, эҳтимол.

Кўрсатинг бу оламнинг

Қай томони мукаммал?!

 

Ҳажрингизда бир умр

Чекканим бўлди азоб.

Ачинмайман барибир,

Ишқдан бошқаси сароб.

 

Кўнглим, ўзимнинг шоҳим,

Мен канизлардай юраман.

Бунча гўзал гуноҳим

Сизни яхши кўраман!

Адиба УМИРОВА



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment