Иқтибос

Қирғиз мақоллари (83 та)

Муаллиф Abduvali

• Тоғу тошни сел емиради, инсонни — ҳасад.
• Тирик сичқон ўлик шердан афзал.
• Шер ўлжадан эмас, ғалабадан қувонади.
• Йиғи ва кулги ёнма-ён.
• Бировнинг айблари тез кўринади, ўз айбингни ўлим олдида ҳам англолмайсан.
• Бири кулади, бири ўлади.
• Бой ҳўкизи билан, камбағал умиди билан овунади.
• Дангаса сув ичиб ҳам семиради.
• Ботир қўшинни бошқаради, олим йўл очади.
• Агар яхши бош топилса, соч ўсаверади.
• Сув бошидан тозаланади.
• Киришдан олдин чиқишни ўйла.
• Оч қарға тошни ҳам чўқийди.
• Асални ҳам дори деб қабул қилсанг — аччиқ.
• Яхши ишни бошлаш эрта ҳам эмас, кеч ҳам.
• Танлаб-танлаб танбалига учрайсан.
• Тоғ кўриндими, демак у яқин.
• Буюк бўлмоқчимисан — жиддий бўл.
• Саломатлик — биринчи бойлик, яхши эр-хотинлик — иккинчи бойлик.
• Олтин зангламас, ақл айнимас.
• Қўлдаги олтиннинг қадри йўқ.
• Баъзидан телбадан ақлли, донодан телбалар дунёга келади.
• Ақллининг олдида, нодоннинг орқасида юр.
• Ҳамма ўз дардини ўзи билади.
• Оилали аёл қанча нозланмасин, қиздек бўлолмайди.
• Сув итнинг оғзига етганда у ҳам сузиб юборади.
• Итлар бирлашганда ҳатто шерга ҳам увиллайдилар.
• Олти аёл азага бориб ўз дардини айтиб йиғлар.
• Отни тақалашса, эшак ҳам оёғини кўтараркан.
• Мушукка — кўнгилхушлик, сичқонга — ўлим.
• Олганга олти ҳам оз, берганга беш ҳам кўп.
• Шер шиддат билан ҳужум қилади, аммо оҳиста чангаллайди.
• Кўп бергандан кўра, тез-тез оз-оздан берган афзал.
• Ҳеч қайси уста синмайдиган асбоб ясай олмайди.
• Кўп берган қўл кўп олади.
• Қассобга гўшт — эчкига жон қайғуси.
• Ҳар бир “бугун”нинг “эрта”си ҳам бўлади.
• Азага оч бор, тўйга тўйиб бор.
• Ит безор бўлса увиллайди, одам безорликда тиржаяди.
• Хатосиз тил бўлмас.
• Ҳар қайси от ҳам арғумоқ эмас, ҳар қандай қуш ҳам лочин эмас.
• Гапни билмаган билаги билан қўрқитади.
• Отни чарчаганида, йигитни қариганида кўр.
• Товоқни кўриб ошини е, онасини кўриб қизини ол.
• Сувнинг отаси — булоқ, сўзнинг отаси — қулоқ.
• Отга эришгунча эшакка миниб тур.
• Очликда ноннинг ушоғи ҳам олтиндан қиммат.
• Қийинчилик ва касалликлардан халос бўлиш мумкин, лекин феълни ўнглаб бўлмайди.
• Ўтиб кетганни қайтариб, ўлган одамни тирилтириб бўлмайди.
• Тилдан асал ҳам, заҳар ҳам оқади.
• Карга салом берсанг, сенга сўкинади.
• Камбағаллигини яширган бойиб қолмас, ёлғизлигини яширган оилали бўлиб қолмайди.
• Кўр кўргани, кар эшитгани ҳақида сўзлайди.
• Ёрқин нур ҳам сўнади, қайноқ сув ҳам совийди.
• Халқ сўзида ёлғон бўлмайди.
• Ит итлигини қилади.
• Кўршапалакнинг кундузи кўрмаслигига Қуёш айбдорми?
• Фикрнинг туби йўқ, сўзнинг — чегараси.
• Яхши хотин — ярим бахт.
• Бекор ётгандан бекорга ишла.
• Она кийганини сингил ҳам кияди.
• Агар сен чин инсон бўлсанг, пўлатдай маҳкам бўл.
• Йўлдошсиз эр йўлдан адашар, раҳбарсиз халқ йўлдан озар.
• Улуғ бўлсанг камтар бўл.
• Бир мурувватли киши халқнинг ҳамма ташвишларини ўз зиммасига олади, бошқа бир «олижаноб» бутун чорвани еб қўяди.
• Яхши одам қариликда ҳам ақлу ҳушин йўқотмайди.
• Баҳодир қўшинга бошчилик қилади, донишманд йўл очиб беради.
• Кун ботса ҳам, охир яна тонг отар!
• Бахт асоси — бирликдир.
• Ақлли халққа интилса, нодон — ўз қариндош-уруғларига интилади.
• Халқ билан баҳслашма, ботир билан урушма.
• Тилдан ҳам бол томар, ҳам — заҳар.
• Эр яхши бўлса, хунук хотин ҳам гўзал бўлур.
• Беодоб йигит — жиловсиз от.
• Биринчи бойлик — соғлиқ, иккинчи бойлик — оқ рўмол (яъни хотин).
• Чумолининг инига чўп тиқма.
• Шармандалик — ўлимдан ёмон.
• Бир ахмоқ ўзини мақтар, бошқа бир ахмоқ ўғлини мақтар, энг катта ахмоқ хотинини мақтар.
• Бемориинг кўнглини кўтариб қўйиш — унга ярим соғлиқ бахш этишдир.
• Ёлғон сўз — қалб душмани.
• Фан — таълим булоғи, билим — ҳаёт чироғи.
• Нодон ўз ватанида ҳам асир тушади.
• Ақл — эскирмас кийим, билим — туганмас булоқ.

Давронбек Тожиалиев таржима қилди.

Манба: ziyouz.uz



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar