Кун нафаси

Ички ишлар Вазирлиги тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Муаллиф Abduvali

Тайинловлар натижасида битта вазир ўринбосари ва 4 та янги бошқарма бошлиғи ўз вазифаларини бажаришга киришдилар.

Подполковник Балтаниязов Рустем Тохтарбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Полковник Атабаев Муҳаммаджон Амангалдиевич – Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Подполковник Сафаров Эркин Насиллоевич – Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида, Подполковник Зубайдуллаев Мирзохон Фаёзович эса – Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ўз иш фаолиятларни бошлашди.

Бундан ташқари Подполковник Саидхўжаев Азизхон Собирович – Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтди.

Муаллиф ҳақида

Abduvali

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar