Кун нафаси

Чилонзорда фоҳишахона…

Муаллиф Abduvali

2018 йилнинг 9 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, шу куни тахминан соат 23:30 ларда Миробидов Бехзод Мирхосил ўғли, Чилонзор тумани, 6-мавзеда жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 100.000 сўм пул эвазига фуқаро «М» ва «Ш» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment