Кун нафаси

Гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаш аниқланди

Муаллиф Abduvali

2018 йилнинг 10 январь куни соат тахминан 18:00 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида 1968 йилда туғилган фуқаро Бердиев Икром Файзиевичнинг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси тўхтатилган. Текширув давомида мазкур автомашинадан умумий оғирлиги 236,09 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Муаллиф ҳақида

Abduvali

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar