Қизиқарли

Миср мумиёларининг ДНК тахлили барчани ҳайратга солмоқда

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Германиянинг Макса Планка Институте ва Тюбинген Университети олимлари 90 дан ошиқ, ёши 3500 дан 1500 гача бўлган Миср мумиёлари устида ДНК тадқиқотларини олиб бордилар, натижалар эса жуда ҳайратланарли.

Биринчидан, қадимий Миср фиръавнлари Африкалик бўлмаган! Баъзилари турк миллатига мансуб, баъзиларининг келиб чиқиши – Жанубий Европа ҳозирда Исроил,Иордания, Сурия,Ливан, Грузия, Абхазия давлатлари жойлашган ҳудудга тўғри келади.

Қадимий Миср сивилизациясини яратган ҳукмдорлар ва Миср мамлакати ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик бўлмаган.

Сюрихда жойлашган IGENIA гениология маркзи биологлари Мисрнинг машҳур фиръавни ҳисоблабувчи Тутанхамоннинг чап оёғИ ва чап қўли тери намуналарини олиб тадқиқ этиишган эди.

Тадқиқот давомида олимлар Фиръавн гени билан бир қаторда европалик бир қанча эркакларнинг генларини ҳам солиштиришган ва улар орасида 70% гача ўхшашликни қайд этганлар. Мисол учун Буюк Британия , Франция ва Испанияликлар 60 70% Тутанхамон авлоди бўлишлари мумкин экан.

ДНК тахлилини умумий фрагментлар йиғиндиси ҳисобланувчи гаплогуруҳлар билан таққослашган. Яъни ирсий хусусиятлар ҳеч қандай ўзгаришсиз келажак авлодда сақланиб қолади. Тутанхамоннинг қариндошлик умумий гаплогуруҳига R1b1а2 номи берилди.

Олимларнинг таъкидлашларига қараганда, тутанхамон гаплогуруҳи R1b1а2 европалик эркакларнинг кўпчилигида аниқланган, маҳаллий мисрликлар аҳолисида жуда камчиликда топилган. Мисрликларда унинг миқдори ҳатто 1%ни ҳам ташкил этмаган.

-Тутанхамоннинг европалик эканлиги жуда қизиқ эмасми?, – дея ўз ҳайратини яшира олмаган, IGENIA гениология маркази директори Роман Счолс.

-Тахмин қилишимизча Миср фиръавнлари ва европаликлар бундан 9500 йил илгари Кавказ ҳудудида яшаганлар. Етти минг йиллар аввал эса уларнинг баъзилари Европага тарқала бошлаган, баъзилари эса Миср ҳудудларига бориб ҳукмронлик қилишни бошлаган, -дея ўзининг дастлабки хулосалари билан бўлишади Роман Счолс.

Шветсариялик ва Германиялик олимларнинг ген тадқиқодлари тахлиллари натижаси шуни кўрсатадики, мисрликлар ва уларининг ҳукмдорлари ўртасида ҳеч қандай қариндошлик алоқалари мавжуд эмас. Бу мисрликлар жамиятидаги кўпгина мавжуд маълумотларни асоссиз эканини тасдиқлайди.

Миср фиръавнлари мисрлик бўлмаган.

Демак, бундан чиқди Тутанхамоннинг бобокалонлари асли кавказлик эканда, жуда қизиқ!

Бу ҳали ҳаммаси эмас!

Вақти келиб улар қайта тирилишлари мумкин …

Бу ҳақида Тюбинген Университети полегенетик олими Ёҳаннес Краус Натуре Cоммуниcатионс журналига берган интервьюсида маълум қилган. Улар 151 та мумия устида иш олиб бориб, шулардан учтасининг ДНКсини мутлоқ тиклашга муаффақ бўлганлар. Уларнинг ДНКси иссиқ ҳаво, қабрдаги намлик ва турли кимёвий моддалар билан мумиёлаш жараёни таъсирида ҳам жуда яхши сақланган.

Геномнинг қайта тикланиши бу унинг эгасини қайта ҳаётга қайтариш имконини беради. Албатта, клонлаштириш йўли билан. Қадимий Мисрликлар буни гўёки олдиндан кўра билгандек, қачондир ва қандайдир йўл билан қайта тирилишларини билганлар. Шунинг учун ҳам мумияга айланганлар. Ҳатто суяк ва тана қолдиқлари зарур бўлишини ҳам кўра билганлар …

Айниқса Тутанхамон жуда яхши сақланган, худди бир кун ўликлар мамлакатидан қайта тириладигандек.

Зиёда Зияева тайёрлади.

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar