Кун нафаси

Прокуратура 3 опа-сингил ўлими бўйича экспертиза натижаларини эълон қилди

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Аввал хабар қилинганидек, бир оиланинг 3 қизи Муниса (2010 й.т.), Мухлиса (2011 й.т.) ва Моҳира (2013 й.т.) 8 ноябрь куни Тошкентда вафот этишди. Уларнинг энг кичиги шифохонага олиб кетилаётганда тез ёрдам машинасида оламдан ўтган. Қолган икки нафари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институтига етказилган.

Шанба куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган навбатдаги брифингда шаҳар прокуратураси вакили эълон қилган СТЭ натижаси биз ноябрь ойи охирида Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонасидаги манбаамизга асосланиб хабар берганимиздек бўлиб чиқди. Суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, қизлар гипотензив дори воситасини (артериал қон босимини туширадиган) қабул қилишганидан кейин вафот этишган. Дори воситасини давомли қабул қилиш натижасида, қизларда кардиоген шок ҳолати юзага келган, деб хабар берди UzNews.

Бобир Деҳқоновнинг таъкидлашича, тергов давомида бу дорихона ходимининг хатоси бўлганми ёки даволовчи шифокорнинг хато ташхиси бўлганми аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar