Фото-Нигоҳ

Фарзандингизга огоҳ бўлинг! Икки ёшли қизчанинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб…

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Қизи билан содир бўлган фожеадан сўнг, она барчани фарзандларига эътиборли бўлишга чақирмоқда.

Оклохомада 2 ёшли қизалоқ шифокорларнинг таъкидлашича, тугмадан кичикроқ ҳажмдаги батарейкани ютиб юбориб икки соат ичида вафот этган.

Кент Вайснинг сўзларига қараганда, унинг набираси Брианна Флорер охирги бир неча кунларда ўзини ёмон ҳис этган, бироқ ҳамма буни ундаги ҳарорат сабабли деб ўйлаганлар. Бироқ бир неча кундан сўнг қизалоқ кўкариб, қон қуса бошлаган. Брианнанинг ота-онаси Браян ва Стефани Флорер тез ёрдам чақириб, уни тезликда касалхонага олиб боришган. Қизалоқни тезкор жарроҳлик амалиётига тайёрлашган, бироқ у бу амалиётдан тирик чиқмаган.

Рентген текшируви натижасида Брианнанинг тугмадан ҳам кичикроқ ҳажмдаги батарейкани ютиб юборгани аниқланган.

Шундай кичкина буюм бир инсонни ҳаётдан олиб кетиши мумкинми дерсиз, у нафақат бир норасидани ҳаётига нуқта қўйди, балки бутун бир оиланинг бир маромдаги ҳаётини ўз измидан чиқариб юборди. Шундай экан, эҳтиёт бўлайлик болаларимизнинг қизиқувчанлиги қандай якун топишини ҳеч қачон олдиндан била олмаймиз, ахир.

– Жарроҳлик амалиёти икки соат давом этган бўлсада, набирамизнинг ҳаётини сақлаб қола олмадилар, айтишларича, ички қон кетишини тўхтатишнинг иложини топа олмаганлар, шифокорлар батарейка ошқозон орқали унинг артериясини куйдириб ташлаганини аниқлашган. Энди ҳаммаси яхшилана бошлади деганларида, икки дақиқадан сўнг унинг жони узилган… Биз ҳеч биримиз у қачон бу матоҳни ютиб юборганини ақлимизга сиғдиролмаяпмиз, – дейди Брианнанинг буваси.

NewsOK​ информацион порталининг хабар беришича, 2015 йилдан буён кичик ҳажмдаги батарейкалар билан боғлиқ 53 та ҳолат рўйхатга олинган. Лекин уларнинг ҳеч бири ўлим билан боғлиқ эмас.

Оклохома маълумотлар маркази котиби Ренди Бадилонинг аниқлик киритишича, батарейка овқат ҳазм қилиш тизимида тиқилиб қолмаса, ҳеч қандай зарарсиз чиқиб кетади. Бироқ овқат ҳазм қилиш органларида тиқилиб қолса, очилиб кетиши гидроксид моддасини чиқариб юбориши ва ички органлар куйишига олиб келиши мумкин.

Брианнанинг буваси Кевин Флолер набирасининг хотирасига GoFundMe​ саҳифасини яратди. У ерда кўпчилик қизнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириш билан бирга шунга ўхшаш воқеалар билан бўлишмоқдалар. Ота-оналарни фарзандларига эътиборли бўлишга чақирмоқдалар.

Зиёда Зияева тайёрлади.

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar