Қизиқарли

Кўзларингиз саломатлигингиз ҳақида гапириб бериши мумкин

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Кўзлар нафақат кўнгил ойнаси балки соғлиғингиз кўзгуси ҳамдир. Танамиздаги муаммоларни оғриқ тургунча билмаслигимиз мумкин, аммо кўзларимизга эътиборлироқ бўлсак бунинг уддасидан чиқишимиз имкони мавжуд. Қуйида сизга тақдим этадиган маълумотларимиз турли касалликларни илк босқичларидаёқ аниқлашда сизга кўмаклашишига умид қиламиз!

Салқиган кўз ости қопчалари

Кўз остининг салқиб шишиб қолиши шамоллаш белгиси, агарда шиш қайтмаса балки катталашаётган бўлса шифокорга учрашиш керак. Бу хавфли ўсма касалликларидан дарак бераётган бўлиши мумкин.

Қошлар тўкилиши

Агар сизнинг қошларингиз тўкилишни бошласа бу сизда ёд етишмаётганидан дарак беради.

Кўзингиз тиниб кетиши

Бу одатда жиддий мигрень бошланаётгани белгисии. Бунда кўз олдингиздаги тасвир хиралашиб, улар гўё қимирлаётгандай аниқ бир предметни англашга қийналиб қолишингиз мумкин. Яна айни вақтда сизда бош оғриғи ҳам кузатилади. Шамоллашга, оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланган ҳолда, бироз дам олишингиз керак бўлади.

Кўзларингиз қизарса

Кўзларингизнинг оқ жойлари доимий пушти ёхуд қизғиш тусда бўлиши бу асаб тизими билан боғлиқ муаммолардан, аллергиядан дарак бериши ҳам мумкин. Сизда мавсумий балки баъзи бир гул ҳиди ёки маҳсулотларга аллергия бўлса ҳам кўзлар шундай белги беради.

Кўриш қобилиятини кутилмаганда йўқотиш

Бирдан кўрмай қолиш ҳолати инсульт белгиси. Инсульт даврида қон мияга етиб бормай қоннинг доимийлиги бузилади ва бу вақт икки хил кўрлик ҳолати юзага келади. Маълум вақтга – кўз олдининг қоронғиликда қолиши, баъзан икки кўзда ҳам кўз нурининг йўқотилиши кузатилади.

Кўз олдингиздаги тасвир хиралашуви

Бу айнан чарчоқдан эканини рад эта олмайсиз. Компутердан фойдаланганда экран ёруғлигини пастроқ даражада ушлашингизни тавсия этардик.

Қуруқ кўзлар

Кўзларингиздаги ачишиш хиссини туйсангиз, улардаги ёш потоки бузилган бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бу жиддий ҳолат бу артритдан ҳам дарак бериши мумкин.

Қорачиғнинг катталашуви

Қорачиғ катташиб бутун кўз қорайиши мумкин. Бундай ҳолат одатда юрак ҳуружи олдидан юз беради.

Булутли кўзлар

Кўпчилик катта ёшли инсонлар катаракта хасталигидан азият чекадилар. Албатта, кўз нури борасида дастлаб ҳеч қандай ўзгариш сезмаслигингиз мумкин, бироқ кўзлар бошқача кўринишда эканлиги яққол сезилади. Кўзнинг юқори қисми туманли, хира, кулранг тус ола бошлайди. Булутли кўзлар кўз аномалияси соҳасида кенг учровчи ҳолатлардан.

Сарғиш кўзлар

Сарғиш кўзлар одатда ўт қопининг аҳволи яхши эмаслигидан дарак беради.Бу яна ўз ўрнида жигар етишмовчилигидан ҳам юзага келади.

Кўз хиралашуви

Қандли диабет билан оғрувчи инсонлар айниқса кўришнинг хиралашувига эътиборли бўлишлари керак, чунки бу уларда қанд миқдорининг ошиб кетганлигидан дарак бераётган бўлади.

Кўз ва қовоқ қисмида оғриқли босим

Агар бу нарса доимий равишда кузатилаверса, бу кучли стресс ва уйқунинг етарли даражада эмаслигидандир. Бу яна кофеин ва сунъий ширинлик ўрнини босувчи маҳсулотлардан кўп мқидорда истеъмол қилиш оқибатида ҳам юзага келади.

Кўз рангининг ўзгариши

Ўз рангини ўзгартирувчи кўзларнинг кўз тўр пардаси жароҳатланган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатни Ваарденбург синдроми билан оғриган ва нейрофиброматоз невр тўқималари ўсимталаридан ҳам бўлиши мумкин.

Зиёда Зияева тайёрлади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment