Ҳикоялар

Бойлик – бу устингиздаги қимматбаҳо кийим эмас…

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Бойлик – бу устингиздаги қимматбаҳо кийим, сизни қандай машинада олиб юришлари ва қандай қимматбаҳо телефон ишлатишингиз эмас!

Бойлик аслида – ота-онангизнинг ҳаёт эканлиги, соғлом фарзандлар, ишончли дўстлар ва севимли инсонингизнинг кучли елкаси. Агар сиз кўриш, юриш, суҳбатлашиш, севиш ва ҳар куни эрталаб уйқудан уйғониш имкониятига эга бўлсангиз, сиз ҳақиқий бой одамсиз!

Ҳаётдан нолишдан олдин, бу ҳаётни эрта тарк этганлар ҳақида ўйланг!

Эрингизнинг устидан арз қилишдан аввал никоҳ қуришни орзу қилиб юрган қанча қизлар борлигини тасаввур қилинг!

Болаларингиз итоатсиз эканлигидан шикоят қилишдан олдин, фарзанд сўраб кечалари Аллоҳга ибодат қилаётганларни эсланг!

Сизда бўлган нарсангизни қадрланг!

Хурсандчилик ва тинчликни ўғирлайдиган учта тузоқ мавжуд: ўтмишдан афсусланиш, келажакка ташвиш ва ҳозирги кундаги ношукурлик.

Агар сизни бағрига босиб, бутун дунёни унутиб кўзини юмиб оладиган одамни топсангиз, бахтли бўласиз!

«Биз йиғлаб туғиламиз, ўлганимиздан сўнг йиғлашади, фақат ҳаётимизда кулиб яшашимиз керак»

(Виктор Гюго)

Бахтли бўлинг!

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar