Қизиқарли

Эгасини адабини берган – Момо!

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Ана халос, ҳайвон, ҳайвон деймизу, баъзида шу ҳайвонларчалик ҳам бўла олмаслигимиз қанчалик ачинарли…

Биз сизга ҳикоя қилмоқчи бўлаётганимиз Момо лақабли ит эгасининг 10 йил давомида йиғган порно коллекциясини йўқ қилиб ташлади.

Тайванлик Чун Юй-Тсе ўзининг порно коллекциясини жамлашга 10 йил вақт сарфлаган эди, бироқ унинг ити барчасини йўқ қилиш учун бор йўғи бир неча дақиқаларнигина сарфлади. У видеодискларни тиши билан синдириб, журнал ва суратларни ҳам чайнаб ташлаган.

– Момо жуда ёмон ит, яхши ҳамки унинг ўзига ҳеч нарса қилмабди,- дейди итнинг 28 ёшли эгаси Чун Юй- Тсе. Унинг айтишига қараганда, Момо бундан олдин соч қуритиш воситаси ва нотебокини синдирган, уйдаги мебелларига ҳам зарар етказган.

Жабрланувчи эгаси Момони жазолаш йўлини топди. Қўй гўштидан тайёрланган кўпчиликка мўлжалланган, ҳиди димоқни қитиқловчи таомни олиб келиб, итининг кўз олдида у билан бўлишмай паққос туширди.

Албатта, Юй-Тсе итини жуда яхши кўради! У энди порно воситаларини коллекция қилишдан воз кечишга қарор қилган.

Зиёда Зияева тайёрлади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment