Қизиқарли

Саратон хасталиги туфайли «Оқаётган кўз» лақабини олган болакай ваниҳоят тузала бошлади!

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Ҳозирда икки ёшга тўлган Зейлиан Кейли икки ойлигидан бошлаб кўз касаллиги билан оғрий бошлаган. Вақт ўтган сари эса чақалоқнинг кўзлари чаноқларидан чиқиб кетгудай бўлиб, одатдаги ҳажмидан ниҳоятда катталашиб кетади.

Зейлианнинг ота- онасининг айтишича чақалоқ дунёга келганда, мутлақо соғлом бўлган, аммо икки ойдан сўнг биринчи кўзи шиша бошлаган. Оила маҳаллий шифокорларга мурожаат этадилар, бироқ ҳеч ким ташхис қўя олмаган. Уларга баъзи дорилар рўйхатини ёзиб уйларига жўнатиб юборганлар. Лекин чақалоқнинг аҳволи кундан кун ёмонлашаверган.

Оила жуда ночор бўлганлиги сабабли хаста гўдакни аниқ ташхис қилдиришга олиб бора олмас эдилар.

Фарзандининг соғлигини аниқ ташхис сифатли даволаш учун улар яшаб турган ерларини (450$ га), ва бисотларидаги ягона сигирларини (145$га) сотишга мажбур бўладилар. Пуллар тугаса ҳам ҳеч қандай натижадан дарак бўлмасди.

Бувисининг Mail Online​ нашриёт уйига берган интервьюсида, оила қўлларидан ҳеч нима келмай, ноиложликдан ҳатто Зейлианнинг вафотини кута бошлаганликларини ҳам яширмаган.

Унинг отаси Ҳиндистоннинг Шимоли- Шарқий ҳудудидаги Трипури шаҳарчасидан 28 ёшли Нербанглал Кайпенг турли ишлар билан кунига атиги 2 доллар пул топарди. Яқинда эса у ишини ҳам йўқотди.

Жорий йилнинг сентябр ойида Зейлина ҳақидаги хабар ОАВ да пайдо бўлгач, одамлар 13 000 доллардан ортиқроқ ҳайрия қилишди.

Ҳозирда чақалоқ Artemis Health​ шифохонасида даволанмоқда. Отаси ва бувиси болага туну- кун ҳамроҳлик қилмоқда. Онаси эса уйида бошқа болаларига ғамхўрлик қилмоқда.

Шифокорлар кўплаб текширувлардан сўнг Зейлинадан ўткир лимфабаст лейкемияси ташхисини қўйдилар.

Олдинига шифокорлар болага 7 кун давомида оғиз орқали стероидлар юборишди, кейин эса кимёвий муолажа инекцияларини юборишни бошладилар. Ҳозирда Зелианнинг кўзлари анчайин ўз ҳолига қайтиб қолган бироқ, бу ҳали бутунлай соғайди дегани эмас.

– Олиб борилган текширувлар натижасида болага ўткир лимфобласт лейкемия ташхиси қўйилди ва биз кимёвий даволаш усулларини бошлаб юбордик. Даволаш усулига тананинг муносабатини яна бироз вақтдан кейингина билишимиз мумкин.

Боланинг кўзидаги бу ҳолат лейкемиянинг кўз косасининг ортида жойлашганидандир. Бизнинг энг биринчи вазифамиз боланинг ҳаётини сақлаб қолиш, кўзларини эса кейинроқ саратонни енгиб бўлгачгина даволашни бошлашимиз мумкин.

Тахминларимизга кўра Зейлиан яна бир неча ой кимёвий муолажалар олишига тўғри келади. Уни олдинда даволанишнинг узоқ йўли кутмоқда, -дейди Artemis Health​ окология ксалликлари шифохонаси мудири шифокор Рендип Синх.

Айни вақтда эса Artemis Health​ шифохонаси офталмология бўлими мудири шифокор Самир Кушал Синх болакайнинг мутлоқ тузалиб кетишига ҳеч қандай кафолат йўқлигини таъкидламоқда.

Кўздаги бу ҳолатни юзага келтирган энг катта муаммо бу лейкемия. Кўздаги кўрлик ҳолатини нима сабабдан юзага келгани эса ҳали номаълум.

Кимёвий даволаш муолажаларининг якунига етгунича кутиб, саратон болани қандай қўйиб юборишига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Агар саратонни чекинса, боланинг кўриш қобилияти тикланиш имкони кўпроқ.

Зелианниг кейинги даволаш харажатларига эҳсон пуллари CrowdFunder сахифаси орқали йиғишда давом этилмоқда.

Нербанглал Кейпенг саратон нима эканлигини билмаслигини очиқ тан олади. Фарзандининг соғлиғи яхшиланаётганини кўриб, шифокорлар ўз ишларининг чинакам мутахасиси эканлигига ишонч ҳосил қилмоқда.

Зиёда Зияева тайёрлади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment