Кун нафаси

Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент» халқаро аэропортининг янги халқаро йўловчи терминали лойиҳаси билан танишди

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Давлатимиз раҳбари 2 декабрь куни Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 майдаги қарорига мувофиқ бу ерда «Тошкент-4» халқаро йўловчи терминали қурилиши режалаштирилган. Бугунги кунда янги иншоат лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари такомиллаштирилди.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг банк ва жамғармалари ҳисобидан молиялаштирилади. Янги халқаро аэропортда соатига 1 минг 500 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

Президентимиз маблағлардан самарали фойдаланиш, қурилиш ишларини бошлаш учун ҳудудни тайёрлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

Давлатимиз раҳбари халқаро йўналишларда учиб келаётган йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди, қайта қурилаётган кутиш залини ҳам бориб кўрди. Бу ерда замонавий меҳмонхона қуриш, ахборот технологиялари асосида замонавий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

Аэропорт Ўзбекистоннинг остонаси. Шу боис бу ерда меҳмонлар учун барча шароит ва қулайликлар бўлиши керак, деди Президентимиз.

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar