Мақолалар

Бахтли умр кечириш сирлари

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Мазмунли ва бахтли ҳаёт кечириш сирлари нимада? Инсонлардаги ҳар бирининг ўзига хос одатлари, ушбу саволга хос жавоб бўла олади. Менинг назаримда турли инсонларнинг ҳаётга нисбатан ноёб қарашлари ва албатта уларнинг сўзларини тинглаш ҳар биримиз учун фойдадан холи бўлмайди. Уларнинг кўпчилиги ҳаётга нисбатан оддий муносабатни тарғиб этадилар ва қувноқ феъл-атворни намойиш қиладилар.

Мен ушбу фикрларни бевосита шундай кишилар билан суҳбатлашиш жараёнида, улар ҳақида ёзилган ёзма манбаалар, турли хотиралар ва албатта бу ҳақдаги ўзимнинг хулосаларимдан келиб чиққан ҳолда баён қилишни лозим топдим. Ўйлайманки, бу фикрлар сизни бахтли қила олади ва ҳаётни севишга ундайди, агар шундай бўлса, мен бундан бағоят бахтиёр бўламан.

Ҳаттоки сиз ўзингизда нафратни ҳис қилсангиз ҳам уни ичингизда сақланг. Ҳар қандай ҳолатларда ҳам атрофдагиларга озор етказманг.

Муҳаббатга ишонишда давом этинг.

Ҳеч ким сизни бошқаришига йўл қўйманг.

Таққосламанг. Акс ҳолда сиз бахтли бўла олмайсиз. Бошқа юртнинг майсалари доим яшилроқ кўринади.

Агар сиз учун ким биландир учрашиш ўнғайсиз бўлса, бу одам билан муносабатларга киришиш керак эмас.

Ҳар куни ўзингиз учун бирон бир ёқимли иш қилинг.

Ўз қизиқишларингизни топинг ва улар билан яшанг.

Ҳаммаси ўз қўлингизда, тўғри танлов қила билинг – фақатгина ота-онани танлаб бўлмайди.

Олға юришда давом этинг ва ҳеч қачон таслим бўлманг.

Ўлиш керак эмас, ҳаттоки сиз буни жуда ҳоҳлаганингизда ҳам.

Ҳаёт – бу қувонч. Унда ҳамма нарса инсоннинг ўзига боғлиқ. Унутманг сиз ҳар доим ҳам “бахтли” бўла олмайсиз, ахир ҳаёт бу фақат ўйин-кулгидангина иборат эмас, шунчаки ҳаётдан мамнун бўлинг.

Одамларни севинг. Инсонда ниманидир топинг, бунинг учун уни севса арзийди.

Яхши билим олинг. Бу шундай нарсаки, уни сиздан ҳеч ким, ҳеч қачон тортиб ола олмайди.

Ижобий фикр юритинг ва ҳаммаси жойида бўлади. Агар сиз салбий фикрласангиз, ўз танангизни ўзингиз заҳарлайсиз.

Атрофингизда турли одамлар доим ва кўп бўлсин: ёшлар, қариялар, оқлар, қоралар. Инсонлар мени доимо илҳомлантирган.

Нафақага кетишга шошилманг, бироқ буни жуда ҳоҳласангиз 65 ёшдан олдин эмас.

Моддий нарсаларни йиғишга кўп ҳам ружу қўйманг. Унутманг, вақти соати келганда сиз у дунёга ўзингиз билан ҳеч нарса олиб кета олмайсиз.

Ўзингизга хос ибрат намунасини эгалланг ва бу йўлда кўпроқ нарсага эришинг.

Инсонлар қизиқувчан бўлишлари керак деб ҳисоблайман. Улар ўзларининг кулфатлари ва дардларидан ташқаридаги дунё билан ҳам қизиқишлари зарур. Улар барча янгиликлардан, янги одамларни учратишдан ёки янги саҳна асарини кўришдан завқ ола билишлари ва ҳаётни сидқидилдан севишлари зарур.

Ростгўй бўлинг. Мен камдан-кам алдаганман. Агар сиз одамларга нисбатан ҳалол бўла олсангиз, бу албатта ўзингизга қайтади ва бошқалар ҳам сизга нисбатан ҳалол бўлишади. Ёлғон – бу жуда оғир юмуш.

Бошқа инсонларга ҳам қулоқ тутинг. Албатта бирон янги нарса ҳақида хабардор бўласиз. Агар сиз ўзингиз кўп нарса билишингиз ҳақида жаврайвермасдан, бошқаларни ҳам тингласангиз кутганингиздан ҳам кўпроқ нарсаларни билиб оласиз.

Қилаётган ишингизни севинг. Агар сиз юрагингизга яқин ишни топа олсангиз, ҳаётингиз давомида мароқланиб яшайсиз.

Оила сиз учун ягона маскан, уни асранг. Қандай муаммолар бўлмасин – молиявий ёки руҳий, нима бўлишидан қатъий назар оилангизга таянинг ва уни асранг. Қайсидир кунлар, бошқаларидан ёмонроқ туюлиши мумкин, аслида шундай бўлиши ҳам керак: тун бор-йўғи тонг отишдан олдин қоронғироқ бўлади.

Мен ҳаётимизни гўзал ва бахтиёр қиладиган энг майда нарсаларни ҳам илғашга ҳаракат қиламан.

Янги нарсаларни ўрганиш сизни бахтиёр қилади ва теран ақл-идрокни сақлаб қолиш имконини беради.

Мен қаттиқ ҳаяжонни ёқтирмайман. Сўкинишларга тоқат қила олмайман.  Агар кимдир сўкиниб бошласа, мен дарҳол ундан узоқлашаман. Мен ижобий одамлар орасида бўлишни ёқтираман, улар менга доим далда берадилар.

Иштаҳангиз яхши, дўстларингиз кўп ва бўш вақтингиз кам бўлсин. Яхши умр йўлдоши ва осойишта фъел-атвор ҳам зарур.

Ҳеч қачон масъулиятдан қочманг. Агар сиз ҳеч нарсага масъул бўлмасангиз, шундай нарсани топингки, у сизни жавобгарликка ундасин. Бу сизга фикрлаш қобилиятини, ҳаётга қизиқишингизни, узоқ вақт жўшқинлик ва тийракликни сақлашга ёрдам беради.

Яхшилик, мукофотга муҳтож эмас.

Тиришқоқлик ва синчиков ақлни сақлаб қолиш жуда муҳим.

Илтифотли, эътиборли, фаол ва маданиятли инсон бўлинг. Бировнинг ноғарасига ўйнаманг.

Хотиржам бўлинг ва ҳаётдан завқ олинг, унутманг тақдирдан қочиб бўлмайди.

Манба: www.usm.uz



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment