Қизиқарли

Юрак хуружи қон гуруҳига боғлиқми?

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Маълум қон гуруҳига кирувчи инсонлар ҳавонинг ифлосланиши оқибатида келиб чиқадиган юрак хуружи хавфи юқори бўлган тоифага кириши мумкин.

Хусусан, II, III, IV қон гуруҳига эга ва юрак ишемик касалликлари билан оғриган кишиларда атмосферанинг ифлосланиши оқибатида тез-тез юрак хуружи қайд этилади.

Европа кардиологлари жамиятининг фикрича биринчи қон гуруҳидан ташқари бошқа қон гуруҳларига мансуб кишиларда томирларда айланаётган қон таркибида оқсил миқдорининг юқорилиги ҳисобига юрак хуружи ва инсульт хавфи кўп учрайди. Экспертлар 1 миллион 300 минг кишига тегишли тиббий маълумотларни таҳлил қилиб, ана шу хулосага келдилар. Юқорида тилга олинган қон гуруҳларидаги инсонларнинг ҳар минг нафаридан 15 нафари юрак хуружига дучор бўлишар экан. Ушбу кўрсаткич I қон гуруҳига кирувчи кишиларда 14 нафарни ташкил этган.

Илгари IV қон гуруҳига эга шахсларнинг юрак касалликлари билан оғриши бошқа қон гуруҳларига нисбатан 23 фоизга кўплиги қайд этилган. Шунингдек, II қон гуруҳига кирувчи шахсларда қондаги холестерин миқдорининг юқорилиги кузатилган. Бунинг оқибатида қон босими ошиши касаллигининг (гипертония) анча эрта бошланиши аниқланган. Олимлар қайси қон гуруҳига қандай касалликлар хавф солишини аниқлаш мақсадида ҳар бир қон гуруҳи устида алоҳида чуқур, тиббий таҳлиллар олиб бориш ҳақида фикр билдирмоқдалар.

Манба: soglom.uz



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment