Қизиқарли

Туғилганидан бери овқат истеъмол қила олмайдиган болакай…

Муаллиф Abduvali Qurbanov

У табиий зарурат бўлган овқатланиш нималигини билмайди. Маълум бўлишича у жуда кам учрайдиган касаллик синдромига чалинган. Шифокорлар унинг шарафига бу касаллик синдромини унинг исми билан аташга қарор қилишди. Ҳозирда 4 ёшли инглиз миллатига мансуб Окли Лангран дунёга келган илк кунидаёқ 100 мартага яқин гўштли қусиш ҳолати билан ота-онаси ва ҳаттоки бутун туғруқхона шифокорларини ҳайратда қолдирган. Шу воқеадан сўнг у ҳеч қандай табиий ҳолда овқатлана олмайдиган бўлди, одатдаги емаклар билан у фақат ўйнаши мумкин.

Унинг касаллиги шу даражада ноёбки шифокорлар уни болакай шарафига Окли (Oakley Syndrome) деб ном беришди. Болакай деформацияланган қоринча ва қизилўнгач рефлекси касаллиги билан дунёга келган, айнан шу сабабдан ҳам у ҳеч қандай овқат танаввул қила олмайди.

Ота-онаси у ўйнаши учун пластикдан ясалган озиқ-овқат маҳсулотлари нусхасини беришади. Фақат Рождество байрамидагина ҳақиқий маҳсулотларни беришади, бироқ бунда ҳам у бу маҳсулотларни фақатгина ушлаб кўриши мумкин.

Болакай ҳозиргача туғилиши билан унинг ошқозонига ўрнатилган махсус пластик озиқланиш ускунаси ёрдамида яшаб келмоқда.

Окли барча болалар севиб истеъмол қилувчи ширинликлар, музқаймоқ, шарбат ва турли меваларнинг мазаси, таъми қандай бўлишини билмайди. Бироқ бу нарса унинг кайфиятига ҳеч қандай таъсири йўқ. Хайриятки болакай шундоқ ҳам қувноқ, зийрак ва жисмоний жиҳатдан ҳам жуда фаол.

Бир оз вақт аввал Окли Лондоннинг Қироллик коллежида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Шифокорлар унинг ички аъзолари фаолиятини билишга , нима учун унинг ошқозони ҳали ҳамон овқат қабул қилмаётганини аниқлашга уринишди.

Шундан сўнг у доимий чанқоқ ҳисидан батамом қутилди, шифокорлар яна бир тўйинтирилган сут учун махсус труба ўрнатдилар.

Бироқ шунча изланишларга қарамай шифокорлар болакай билан содир бўлаётганини аниқлай олмаяптилар. Окли қачондир оддий одамлардек, озиқлана оладими ёки йўқми деган савол жавобсизлигича қолмоқда.

Зиёда Зияева тайёрлади.

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar