Қизиқарли

Илонми ёки наҳанг?

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Португалиянинг денгиз ва атмосфера институти ходимлари Алграве тумани соҳиллари яқинида динозаврлар вақтида яшаган ноёб наҳангни тутишга муваффақ бўлишди.

Бу наҳанг Атлантика океанида 80 миллион йилдан бери мавжуд ва шу сабабли олимлар уни “тошга айланган тирик мавжудот” деб аташди.

Ушбу денгиз жонзотининг 300та тиши бўлиб, у қадимдан денгизчиларга қўрқув солиб келган. Қадимий наҳангнинг узунлиги 1,5 метрни ташкил қилади ва у илонга ўхшаб ҳаракатланади.

Ушбу турдаги наҳанглар катта чуқурликда яшаганлари сабабли кам ўрганилган. Уларни Атлантика океани, Австралия, Янги Зеландия ва Япония соҳилларида ҳам учратиш мумкин.

Манба: tasvir.uz



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment