Кун нафаси

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига умрбод ойлик тўловлар, уларни тайёрлаган тренерларга эса бир марталик пул мукофотлари тўланади

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарорига мувофиқ Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган умрбод ойлик тўловлар тўлаш тартиби, Юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаган тренерларга тўланадиган бир марталик пул мукофотларини бериш тартиби ҳамда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Низомга мувофиқ спортчиларга:
олтин медаль учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;
кумуш ва бронза медаллари учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида умрбод ойлик тўлов тўланади.

Бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш:
1) Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерларга:
олтин медаль – 20 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль – 15 000 АҚШ доллари;
бронза медаль – 10 000 АҚШ доллари.

2) Олимпия ўйинлари дастурларига кирувчи спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерларга:
олтин медаль – 6 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль – 3 000 АҚШ доллари;
бронза медаль – 1 500 АҚШ доллари.

3) Осиё ва Паросиё ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерларга:
олтин медаль – 2 500 АҚШ доллари;
кумуш медаль – 1 500 АҚШ доллари;
бронза медаль – 1 000 АҚШ доллари миқдорида тўланади.

Тўловлар жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment