Психологик тестлар

Психологик тест: Сиз қандай одамсиз?

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Ҳар бир инсон ўзи ҳақида билишга қизиқади. Бу тест эса ўзингизни янада яхшироқ билишга кўмаклашади. Сиз мазкур тест орқали ўзингизни синаб кўрсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди.

  1. Денгизни хаёлан тасаввур қилинг. У қанақа рангда?

а) Тўқ кўк.

б) Ҳаворанг.

в) Яшил.

г) Кулранг.

  1. Қаршингизда улкан тоғ ястаниб турибди. Сиз унинг қаерида туришни хоҳлардингиз?

а) Тоғ чўққисида.

б) Тоғ қиялигида.

в) Тоғ этагида.

  1. Қуйидаги шакллардан қайси бири сизга кўпроқ ёқади?

а) Доира.

б) Тўртбурчак.

в) Учбурчак.

4.Танлаган буюмингиз нимадан ясалган бўлишини хоҳлардингиз?

а) Ёғочдан.

б) Шишадан.

в) Қимматбаҳо тошдан.

г) Металлдан.

  1. Хаёлан от расмини чизинг. У қанақа рангда бўлиши мумкин?

а) Жигарранг.

б) Қора.

в) Оқ.

  1. Бўрон бошланяпти. Сиз бу вазиятда нима қиласиз?

а) Отга миниб, узоқроққа қочиб кетасиз.

б) Уйга кириб, яшириниб оласиз.

ЭНДИ ЖАВОБЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛАМИЗ:

  1. Бу саволнинг жавоби сизнинг шахсиятингиз хусусида умумий таъриф беради.

а) Агар тўқ кўк рангни танлаган бўлсангиз, демак, сиз мураккаб табиатли инсонсиз.

б) Агар ҳаворанг тўғри келса, бошқалар сизни осон тушунади.

в) Яшил рангли денгизни тасаввур қилган бўлсангиз, сиз мулоқотга киришувчансиз ва ҳеч нарсадан тортинмайсиз.

г) Кулранг бўлса, сиз тортинчоқсиз.

  1. Бу савол сизнинг ҳаётдаги хоҳиш-истакларингизни кўрсатади.

а) Агар чўққини танлаган бўлсангиз, жуда кўп нарсага эришишни даъво қиласиз.

б) Тоғ қиялиги сизнинг феълингиз мўътадил эканлигидан далолат беради.

в) Тоғ этаги эса ҳар қандай ҳаёт тарзига кўникишингизни англатади.

  1. Танлаган шаклингиз сиздаги конфермизм қай даражада эканлигини очиб беради.

а) Доирани танлаган бўлсангиз, демак, ҳаммага ёқишга интиласиз.

б) Тўртбурчак шакл – сизнинг мустақил эканлигингизни билдиради.

в) Учбурчакда тўхтаган бўлсангиз – ўжар ва қайсарсиз.

  1. Танлаган буюмингиз, аниқроғи, унинг қандай ашёдан тайёрлангани сизнинг ён-атрофингиздагилар билан муносабатингизни билдиради.

а) Ёғоч – сиз тинчликсевар инсонсиз. Доимо уруш-жанжаллардан қочиб юрасиз.

б) Шишани танлаган бўлсангиз, қалбингиз жуда ҳам нозик. Ҳар доим ҳам ўзингизга ишонч сезавермайсиз.

в) Агар қимматбаҳо тошдан ясалган нарсани танлаган бўлсангиз, сизни ишонтириш ва бирор нарсага мажбур қилиш жуда қийин.

г) Металлда тўхтаган бўлсангиз – сиз кучли шахссиз. Доимо атрофдагилардан устун бўлишга интиласиз.

  1. От ранги сизнинг ҳақиқий ҳаётга бўлган муносабатингиз рамзидир.

а) Жигарранг – доим аниқ ҳисоб-китобларга амал қилиб яшайсиз. Шунинг учун ҳам сизнинг ҳаётдаги ўрнингиз мустаҳкам.

б) Қора рангда тўхтасангиз – сизни тушуниш бошқалар учун анча қийин. Қийинчиликларга ўзингизни уравериш одатингиз бор.

в) Оқ ранг – сиз димоғдор инсонсиз, десак муболаға бўлмайди. Атрофдагиларда яхши таассурот қолдиришни хуш кўрасиз.

  1. Бу саволга жавоб ҳаётда кўпроқ кимга ишонишингизга аниқлик киритади.

а) агар отда кетиб қолишни танласангиз, ҳаётдаги оғир вазиятларда энг аввало, дўстларингиздан ёрдам кутасиз.

б) Уйни танласангиз, демак, сиз оилани биринчи ўринда кўрасиз. Ёрдам ва ҳимояни умр йўлдошингиздан кутасиз.

Мана, сиз тест савол-жавоблар орқали, оз бўлса-да, ўзингиз ҳақингизда билиб олдингиз. Бу – сизнинг феъл-атворингиз билан чамбарчас боғлиқдир.

Элмурод АБДУЛЛАЕВ тайёрлади



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment