Психологик тестлар

Психологик тест: Сиз қайси рангни ёқтирасиз?

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Сиз ёқтирган рангга қараб характерингиз ҳақида озмунча бўлса-да, билиб олишингиз мумкин бўлади. Масалан, қизил рангни дадил фикрли, ғайратли ва шу билан бирга тез асабийлашадиган одамлар ёқтиришади.Олов рангни ички ҳиссиётли ва сезгир кишилар ёқтирса, сариқ рангни дилкаш ва маданиятли, чекланган имкониятларга кўника оладиган инсонлар яхши кўрадилар.

Пушти ранг ҳиссиётга тез бериладиган, таъсирчан, эмоционал, яшил ранг эса қайсар, мақсадига эришмагунча тинчимайдиган инсонларга ёқади.

Кўк ранг эса камтар ва одобли, масъулиятли кишиларга, кулранг кўп нарсага ишонмайдиган, мулоҳазали, тўғри фикр юритадиган, ўзига юқори баҳо берадиган инсонларга, жигарранг кўп хаёл сурмайдиган, қўлга киритолмайдиган нарсаларга афсусланмайдиган, борига рози бўладиган кишиларга ёқади.

Қора рангни суювчилар ўзига ишончи йўқ, ҳаётга умидсиз бўлади. Оқ ранг эса хушчақчақ, кайфияти доим яхши юрадиганларга ёқади.

…Ранглар жилосида ўз характерингизни баҳоли қудрат билиб олдингиз. Лекин бир ҳил ҳолатда қолиб кетманг, балки, ҳаётингизни турфа ранглар билан бойитинг.

Тайёрловчи: Озодахон ОЛИМОВА



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment