ИШИД террорчилик уюшмаси вакиллари футбол юлдузи Криштиану Роналдуга нисбатан таҳдид плакатларини чоп этдилар. Бу ҳақда sof.uz сайти ёзмоқда.

Португалия ва «Реал» жамоаси футбол ўйинчиси Криштиану Роналду ушбу плакатда калтакланган ва тиз чўккан ҳолда тасвирланган. Унинг ортида пичоқ билан қатл этишга тайёргарлик кўраётган террорчи турибди.

Фото суратда «Бизнинг сўзларимиз — уларни фақат эшитмайсиз, балки уларни кўрасиз. Энди шунчаки кутинглар» деган сўзлар ёзилган.

Сал илгарироқ ИШИД жангарлари бошқа энг таниқли футбол юлдузлари Лионел Месси ва Неймарга таҳдид расмларини чоп этишганди. Тарғибот варақаларида Месси бошдан отилган, Неймар эса террорчилардан авф этишни сўраётганлиги тасвирга туширилган. Ушбу плакатда «Бизнинг мусулмон давлатларда хавфсизлик бўлмагунча, сизлар ҳам тинч бўлмайсизлар» деган ёзувлар ёзилган.