Психологик тестлар

Қон гуруҳингиз феълингиздан сўзлайди

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Олимларнинг ўтказган тадқиқотларига кўра, инсоннинг қон гуруҳи унинг феъл-атвори билан узвий боғлиқ. Келинг, бу қанчалик ҳақиқатга яқинлигини ўзимизда синаб кўрайлик.

1. I гуруҳга мансуб қон вакиллари ҳамиша 1-бўлишига интиладилар. Олдига қўйган мақсадига албатта, эришадилар. Ўз салоҳиятларига қаттиқ ишониш билан бирга жуда рашкчи ва эҳтиросга бойдирлар. Касаликка осон таслим бўладилар.

2. II гуруҳли қон соҳиблари осойишта муҳитни, хотиржамликни севувчи вазмин кишилардир. Атрофдагилар билан осон тил топишадилар ва таъсирчанлигу сабр борасида жуда илғорлар. Аммо кўп ҳолларда улардаги таъсирчанлик панд бериши мумкин.

3. Қон гуруҳи III бўлганлар феъл-атворида хушчақчақлик ҳукмрон. Аммо бу вазминликдан бегона дегани эмас. Бу қон гуруҳ эгалари билан мулоқот зерикиш ҳиссини уйғотмайди. Улар шароитга тез мослашадилар. Баъзан характерларидаги ҳаддан ортиқ эркинлик муаммолар туғдириш мумкин.

4. IV гуруҳ қон вакиллари сокинликни доимий қурол ҳисоблашади. Улар атрофида содир бўлаётган ҳар бир воқеага реал кўз билан қарайдилар. Одатда уларнинг бир қарорга келишлари жуда қийин кечади.

РАҲИМАХОН тайёрлади.

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar