Шеърлар

Инсон манфаатлари улуғланган юрт

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Бордир  Темур айтган сўз – каломи қутлуғ:

Бутун турк қавмида ўзбек  бош уруғ.

Қарийб етти аср ўтиб,  айтилди яна:

Инсон манфаатлари ҳар недан улуғ.

 

Соҳибқирон давлати – машриқу мағриб,

Осойишта юрт бўлган, фаровон диёр.

Эл муштарак бўлиши  қилинган тарғиб,

Куч адолатда экани ягона шиор.

 

Юрт бой бўлар,  бўлса гар халқпарвар давлат,

Аҳли тадбиркорларнинг иймони бутун.

Юртбошин  ҳар гапида такрор бир даъват:

Инсон манфаатлари ҳар недан устун.

 

Ҳар тадорик бошланса мақсаддир фойда,

Одил шоҳлар кўнглини улус қилган банд.

Раҳбарлари халқ учун яшаган жойда

Инсон манфаатлари ҳар  нафдан баланд.

 

Аҳли гузарга доим қиёсдир  кўз-қош,

Ёд тутилса оқибат  дил билмас ғубор.

Тақдирини эш билса жамоага бош,

Инсон манфаатлари бўлган устувор.

 

Эй, доно халқ хотиранг қуёшдек сўнмас,

Соҳибқироннинг даври бўлгандек такрор.

Эл бошига бахт қуши бесабаб қўнмас,

Бу ватанда асос бор, ният барқарор.

 

Ўзбекистон – ер кўрки, мақсади эзгу,

Даврдошим кўзингга тупроғини сурт.

Аллоҳ назар ташлаган  шавкатли эл  бу –

Инсон манфаатлари улуғланган юрт.

 Хуршид НУРУЛЛАЕВ

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar