Кун нафаси

Россияда ўзбекистонлик аёл зўрланиб, фарзанди дазмол билан уриб жароҳатланди

Муаллиф Abduvali Qurbanov
Россиянинг Ленинград вилоятида 6 ёшли болани дазмол билан уриш, бундан ташқари, онасини зўрлаш билан боғлиқ қабиҳлик содир этилди.

Варица қўрғонида яшовчи фуқаро олти ёшли болани дўппослаган ва унинг онасини зўрлагани ҳақида “Федераль янгиликлар агентлиги”га таяниб qalampir.uz сайти хабар бермоқда.

14 октябрь куни 49 ёшли, Варица қўрғонида яшовчи 49 ёшли эркак ўзганинг уйига бостириб кириб, Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлни ва унинг фарзандини таҳқирлаган.

Оғир жароҳатлар олган болакай шифохонага ётқизилган, шифокорлар унинг аҳволи оғир эканлигини таъкидлаган. Унинг онасига биринчи ёрдам кўрсатилганидан кейин уйига рухсат беришган.

Ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган.

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar