Иқтибос

Тожик мақоллари

Муаллиф Abduvali Qurbanov

• Сайроқи қушлар йўқ боғда қурбақа ҳам булбулдек.
• Дўсту душманингни уч ҳолатда сина: йўлда, мусибатда, касалликда.
• Отни эшакхона боғлаб қўйсанг у ҳам ҳанграб юборади.
• Душман билан курашишга кучинг етмаса, яхшиси, унинг кўзига кўринма.
• Боланинг бойлиги — ота-онаси.
• Дардингни дарди йўққа очма.
• Катта дарё тинч оқади, доно овозини кўтармайди.
• Чигирткадан қўрққан буғдой экмайди.
• Баъзида учқур от боролмаган жойга эшак етиб келади.
• Бошқа юртда бизнинг сигир бузлқчага айланибди.
• Қалбида севги бўлмаганнинг дарди ҳам бўлмайди.
• Туя отни букри деб тасаввур қилади.
• Севганга Бағдод ҳам бир қадам.
• Бўри қўйга дўст бўлмас.
• Ўғри ўғрини қоронғида ҳам танийди.
• Тулкининг душмани — унинг думи.
• Ҳаммага ўз ақли — расо, ўз фарзанди — энг гўзал.
• Ёвузлик уруғини эккан ўз ўлими учун эшик очади.
• Зилзиладан тоғлар, сўздан дўстлик ва севги емирилади.
• Меҳмоннинг ҳурмати уч кун.
• Душманинг чивиндек бўлса ҳам уни тоғдек ҳисобла.
• Пул берсанг — озаяди, илм берсанг — кўпаяди.
• Яхши иш учун Қуръондан фол очиш шарт эмас.
• Кун кундан туғилади, бугун кечадан бошланади ва келажак бино бўлади.
• Аҳмоқнинг катта-кичиги бўлмайди.
• Дунё сенга боқмаса, сен дунёга боқ.
• Чумолилар бирлашса, шернинг терисини ҳам кемиришади.
• Эшакни Маккага олиб борганинг билан эшаклигича қолаверади.
• Яхшидан шарофат етади, ёмондан — касофат.
• Яхши ёрни ёмон кунда синамоқ керак.
• Бир яхши раҳбар мол, пул ва зардан афзал.
• Яхшилик қилувчиларни ҳамма халойиқ дўст тутар.
• Улуғлик асоси илм ила адаб, на наслу насаб.
• Олтин ўтда, одам меҳнатда синалади.
• Меҳнат билан иноқлашсанг, тан оғриғин кўрмассан.
• Ақл инсон бошининг тожидир.
• Хирадманд — камол толиби, нодон — мол талабгори.
• Озодлик — ободлик.
• Оқил киши сўзига бино қўяр, нодон киши ўзига бино қўяр.
• Вафодор ёр бўлмаса, на умрда лаззат бор ва на турмушда роҳат.
• Эр-хотин даъвоси ёз ёмғирига ўхшайди.
• Ваҳима-хавф — қўрқоқнинг дўсти.
• Хасисга гўр ҳам тор.
• Яхши хотин эрнинг тинчлиги, уйнинг ободлиги ва яхшилик қилишга ёрдамлашувчидир.
• Сабр билан зафар эски дўстдир, сабрдан кейин зафар келади.
• Одам умрининг лаззати — фарзанд.
• Уй фарзанд билан обод, дала — одам билан.
• Эру хотин урушига уй остонаси кулар.
• Нозсиз хотин — ёлқинсиз ўтин.
• Рост йўлда хатар йўқ, эгри ҳамиша хатарда.
• Ҳар ким қари бўлган билан ҳам тадбирли бўлолмас.
• Яхши хотин — турмушга қўшар ҳусн.

Давронбек Тожиалиев таржима қилди.

Манба: ziyouz.uz

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

1 Comment on "Тожик мақоллари"

Notify of
avatar
Sort by:   newest | oldest | most voted
Manuchehr Usmonov
Guest

Об аз сараш лойка.
Suv boshidan loyqa.