Психологик тестлар

Психологик тест: Бармоқлар ўз соҳибидан сўзлайди

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Олимларнинг таъкидлашларича, инсон феъл-атворини организмидаги турли аъзоларнинг кўриниши билан ҳам аниқлаш мумкин экан. Масалан, бармоқлар ҳам бизнинг характеримизни очиб беришга қодир.

Ўртача, яъни, инсон гавдасига муносиб қўллар, соҳибининг умумий мувозанатда эканидан гувоҳлик беради. Кичкина панжалар ўзига ишончсизликни англатади. Узун панжали инсонлар кўп гапирадиган, майда икир-чикирларга берилувчан бўладилар. Қисқа ва дўмбоқ бармоқли панжалар ялқовлик, ҳаётга енгил қараш, эҳтиётсизлик белгисидир.

Жудаям узун бармоқлар эса лоқайдлик, совуққонликдан даракдир. Дўмбоқ ва чиройлик қўллар яхшилик ва узоқ умр кўриш белгисидир. Узун суякли ва йўғон қўллар соҳибининг золимлиги, жанжалкаш, одамлар билан чиқишмайдиган феълли эканлигини билдиради.

Жуда узун қўллар эса бағрикенглик, мардлик ва ҳимматлилик белгисидир. Ана шундай қўл соҳиблари жиддий ҳаракат қилишса, ҳаётда истаган нарсаларига эришишлари мумкин.

СОЖИДА тайёрлади.

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar