Шеърлар

Бор бисотим олди ёшлигим

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Устоз шоир Муҳаммад Юсуфнинг …
«Бор бисотим олди ёшлигим, » шеъридан илҳомланиб…

Бор бисотим олди ёшлигим,
Юрак шунга кўндию кетди.
Йўлинг пойлаб толди ёшлигим,
Ишқ армонга чумдию кетди.

Ҳаёл бўлди кўнгилнинг қули,
Бунда озор кулдию кетди.
Дил чандиғи бирам қайғули,
Бирам абгор бўлдию кетди…

Чок-чокида исминг яширин,
Ёки ошкор қолдию кетди.
Майсажонлар, кўклам яшилим,
Қучоғига солдию кетди…

Бир маҳаллар бор эдим аҳир,
Сенга ҳамрох ёр эдим аҳир,
Нигоҳинга зор эдим, охир…
Мотам куйин чалдию кетди.

Бор бисотим олди ёшлигим…

Сирожиддин Асқар

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar