Мақолалар

Мулоҳаза учун мавзу: Жавонда қолган дипломлар

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Мени ҳар доим бир нарса ўйлантиради – олий маълумот олган йигит-қизларнинг ишга жойлашмай, бозорларда, савдо дўконларида ишлаб юргани. Институт дипломини олган бўлса-да, АЁҚШда ёқилғи қуювчи бўлиб юрган йигитларни биламан.

«Мутахассислигим агроном, лекин мана кўриб турибсиз, бозорда юрибман», деди бир йигит. «Нега агроном бўлиб ишламаяпсан?», десам, «Бир-икки жойга иш сўраб бордим, иш йўқ, дейишди. Бўлганда ҳам ярим ставка иш беради, маоши йўлкирамга етмайди». Бир томондан йигит ҳақ. Олган маоши рўзғорини боқишга етмаса, дипломи кўзга кўринадими?

Чекка қишлоқлардаги мактабларда ўқитувчи кадрлар етишмаётган бир пайтда педагог дипломини олганларнинг савдо-сотиқ ёки бошқа майда-чуйда ишлар билан шуғулланаётгани ҳам бор гап. Йигит-қизларимиз ўз вақтида олийгоҳларга киришга жон-жаҳдлари билан уринишади. Таҳсилни тугатгандан кейин нега ўз мутахассислиги бўйича ишлагиси келмайди? Нима учун ўқитувчилик қилишни истамайди? Ишлаганда ҳам кўп ўтмай ишдан бўшаб кетишади. Бунинг туб сабабларини излаш керак. Гап фақат маошда эмасдир…

Мурод ҚУРБОНЗОДА

Манба: «Zarafshon» газетаси

P/s: Ушбу мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларингизни изоҳ тариқасида қолдиришингизни илтимос қиламиз!



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

4 Comments on "Мулоҳаза учун мавзу: Жавонда қолган дипломлар"

Notify of
avatar
Sort by:   newest | oldest | most voted
Sayfullo
Guest

Gap faqat maoshda topgan oyligi ruzgorga yetmasa qanday qilib davlat ishida ishlaydi

Sayfullo
Guest

Nega harbiy soxadagilar ishdan bushashni xoxlamaydi chunki ularning oyligi y etib ortib qoladi. Boshqa soxalarda esa oyligi 10 kunga yetmaydi. Kvartira turadiganlarni kvartirasiga yetmaydi. Yeb ichishni ku gapirmasayam buladi.

Баходир
Guest

Ўқитувчиларни бир уюм қоғозбозлик ишлари билан кўмиб ташлаганлар, улар ўз устида ишлаши учун хам шароит йўқ. Яна пахта чопиғи, кўча супуриш, хонадонма-хонадон юриб қарздорликни ундириш, томорқа экинларини эктириш. Газ ва электр энергияси қарзларини ундириш. Металолом, обуна ва турли йиғ-йиғлар. Рахбариятининг таъмагирлиги…. БУНГА КИМ ЧИДАЙДИ.

ХАЛИЯМ ШУНЧАЛИК ЎҚИТУВЧИЛАРГА МИНГ РАХМАТ ШУНДАЙ ШАРОИТДА ИШЛАБ ЮРГАНИГА

avi
Guest

hozir hamma rahabarlar porahor bolib ketgan ozini qarindowlarini iwga oladi yoki yacwi joylarga joylab qoyadi taniwi bolmaganlar esa turtilib surtilib oxri kongli soviydi