Шеърлар

Қишлоқ аёли

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Рассомнинг қалами тополмайди ранг,
Излаб қиёсингиз ҳомуш ҳаёли.
Тонгда тандир ёқиб, бешик тебратган,
Жонингизга тўзим қишлоқ аёли.

Пойтахтда қолгандир ғафлатнинг бари,
Тўрт девор ичида вақтлар уволи.
Тинмайсиз-а бир дам онам сингари,
Борингизга шукр қишлоқ аёли.

Қалдирғочлар айтсин меҳнатингизни,
Чумолидан сўрай заҳматингизни,
Илойим кўрайин роҳатингизни,
Жонингизга тўзим қишлоқ аёли.

Фарзандингиз юрар шаҳарнинг кули,
Эсланг…
Қачон тушди сиз томон йўли?
Боласин ўқитиб қабарган қўли,
Борингизга шукр қишлоқ аёли.

Рассомнинг қалами тополмайди ранг,
Сиз билан чиройли қишлоқдаги тонг…

Сирожиддин Асқар



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment