Шеърлар

Энг олий мукофот

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Кўзимга одатдир пойламоқ йўлинг,
Бахт – умрим ўтса гар васлингни тилаб.
Кошки даргоҳингда бўлсайдим қулинг,
Қўлим қабарсайди сочингни силаб.

 

Кўзинг кузгусида пайдо бўлай деб,
Баҳона излайман келмоқ учун дуч.
Тун чўкса мажнундек юраман дайдиб,
Бетиним айлаган севги деган куч.

 

Азалдан муҳаббат ўт – қаловида
Жон ёнса, ошиққа шу бўлган эҳсон.
Юрагим кул бўлсин ишқ оловида,
Товонинг ўпмоққа топилар имкон.

 

Хазонни билмайди муҳаббт фасли,
Минг бора севардим минг бор туғилсам.
Энг олий мукофот ошиқлик, асли,
Армоним бўлмасди ишқингда ўлсам.

 

Хуршид НУРУЛЛАЕВ



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment