Шеърлар

ОТАЖОН!.. (Юлдуз Орипова нидоси)

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Бутун олам тирик!
Одамлар тирик!..
Кунига туғилар яна митти жон.
Ҳар нарсам етарли ,бу не кўргўлик?..
Оҳ, фақат ёнимда сиз йўқ Отажон…
Укириб йиғласам ,тингламас ҳечким.
Бўғзимдан отилар фарёдларим бор.
Юрагим ,қонини ,келади ичгим,
Айтинг , Суянгувчи яна кимим бор?
Ҳар ерда иғволар,
Ҳар ерда ғавғо,
Ҳар ерда оламон асабий, золим…
Ҳаётда курашга ўргатган танҳо,
Қиблагоҳим менинг сиз, Отажоним!…
Болалик осуда ўтганди у дам,
Опалар ,жигарлар ,қошимда эди.
Бахт , қувонч, ҳайратлар бари бўлиб жам,
Туғилгандан менинг ёшимда эди.
Улғайдик,
Ҳаётнинг татиб таъмини.
Шу митти юракда улғайди исён,
Йилларки , бутлолмай асло камини,
Мингта бўлакларга бўлинди бу жон.
Айтинг ,бўлолдимми сизга чин фарзанд?
Фарзандлик бурчимни этдимми адо?
Дардим айтибману,қилолмай хурсанд,
Сўзсиз амрингизни этдимми бажо?
Кетдингиз,
Ғамларни , опичлаб эй воҳ,
Етти қават осмон бошимга тушди.
Бурдаланиб кетдим оламон гувоҳ…
Мен эмас ,заминни, танангиз қучди.
Ичикдим,
Кўз ёшим селида оқдим,
Дардим сўйлагали топилмас кимса.
Исёнда жўнжикиб , бирдан тутоқдим,
Бу не ҳол,
Замоннинг даҳоси ўлса…
Осмондан гўёки турибсиз қараб,
Бошим силагандек меҳрли қўллар…
Дарднинг зўрлигидан томоғим қақраб,
Сизла кўмилдими Умид ,орзулар?
Сукунат қарида янграйди овоз!
«Бардам бўлгин энди Юлдузим менинг..»
Ортимда қолган хўв, ёзилмаган шеър,
Овунчи бўлсин бас мен суйган элнинг…

 

ЗИЛОЛАБОНУ ХОЛИҚОВА

muzaffar.uz

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar