Шеърлар

Нон деб билганингиз ғижир-ғижир тош

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Адоғи кўринмас ташвишларининг,
Омади келганда тутолмаганлар.
Барори билинмас юмушларининг,
Ўйлаб ўйларига етолмаганлар!

Нон деб билганингиз ғижир-ғижир тош,
Ҳалол луқмасини ютолмаганлар.
Сочлари оқарган, чимирилган қош,
Ўйлаб ўйларига етолмаганлар.

Эски армонлари дилида мангу
Ҳижронга қўл силтаб кетолмаганлар
Тунлари кўзидан қочади уйқу,
Ўйлаб ўйларига етолмаганлар.

Вазмин бўлиб қолди жуссаларингиз,
Ёрилиб дил баён этолмаганлар.
Бунчалар аянчли қиссаларингиз,
Ўйлаб ўйларига етолмаганлар.

Нон деб еганингиз ғижир-ғижир тош…

Сирожиддин Асқар



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment