Шеърлар

Дунё кўзин тиккан Ўзбекистон

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Пешонамга ёзилган ватан –

Ўзбекистон – юрти қуёшнинг.

Таърифингга уринмай ҳарчанд,

Ўрни тушмас минг бир қиёснинг.

Қўйган эди бедапоянгни

Муҳаммадинг дунёдан устун.

Ношукурлар бартараф этмай,

Ошкор этар Ватан кам – кўстин.

Зеро ватан сўраса арзир,

Нима қилдик унинг шаънига.

Асли мардлик – жонидан кечиб,

Қалқон бўлмоқ ўз ватанига.

Ўлкалар бор ери буткул қум,

Тоғу тошдан иборат замин.

Сув тошқини, ўрмон ёнғини

Бешафқатнинг келтирар раҳмин.

Биздачи, биз тангрининг суйган

Бандалари, яшаб чаманда,

Нима қилдик хайрли бир иш,

Дунё кўзин тиккан ватанда.

Асли ватан айтмас бирор сўз,

Донишманддек сақлайди сукут.

Унинг кўкси тарих аталмиш,

Билмоқ бўлсанг юрагингни тут.

Қулар охир илдизсиз дарахт

Ўсса ҳамки у қуёш қадар.

Ўтмишини унитган элнинг

Келажаги бўлар бошқада.

Бир-бир босиб ўтилар зина,

Хом хаёлга кўр бўлар  асир

Майда ғиштлар билан кўк қадар

Бўй чўзади мўҳташам қаср.

Ёддан ўчмас асрлик қамал,

Биз оғмаймиз эрк деган  йўлдан.

Ким бўлса ҳам, бермасин  халал,

Сафдош бўлиш келмаса қўлдан.

Олам кезгин, кўргин элларни,

Мададкор бўл, кимни кўрсанг хор.

Ўзгаларга жонинг берсанг ҳам,

Ўзлигингни унутма зинҳор.

Мусофирлик гарчи қисмати,

Ўзбекдан чиқмас дар-бадарлар.

Қай юртда бўлмайлик, бил бизни

Ўзбекистон дея атарлар.

Хуршид НУРУЛЛАЕВ

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar