Шеърлар

Севгини жон бериб тарк этмоқ мумкин

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Хаёл кенглигига қўйдинг чегара,

Идроким ўйларга яна бўйсунди.

Муҳаббат ёдидан   олиб хўп баҳра

Қалб ичра орзиқиш  гул каби унди.

 

Хотира уйида югурдак хаёл

Кўнглимга соғинчни келади бошлаб.

Армон – ишқ қолдирган мерос ҳам малол,

Бошимни эгади зилдек кўз ёшлар.

 

Шодлигу ғамларим қисматга кирим,

Эртароқ бир ҳақни айласам баён,

Умиднинг қўлида гарчи тақдирим,

Ҳаётнинг мазмуни кун каби аён:

 

Бу дунё азалдан муъжиза, хилқат,

Ошиқлар юраги – муҳаббат мулки.

Ишқнинг даргоҳига кирмоқ бор фақат,

Севгини жон бериб тарк этмоқ мумкин.

 

Хуршид НУРУЛЛАЕВ

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar