Кун нафаси

Соҳта имом…

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Мамлакатимиз Конституциясининг 31-моддасида «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди», деб белгилаб қўйилган.     Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунида фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмасликдан иборат конституциявий ҳуқуқи кафолатланган.Аммо, айрим фуқаролар билиб-билмай бошқаларни диний эътиқодга ундаб, мазкур қонун талабларининг бузилишига сабабчи бўладилар.

Боғот туманининг Миришкор қишлоғи, «Маънавият» маҳалласида яшовчи, 1953 йилда туғилган Кўпал Қурбонбоев олий маълумотли, ҳаёт тажрибасига эга инсон. К.Қурбонбоев шу йилнинг 9 февраль куни диний ташкилотдан бериладиган тегишли рухсатномаси бўлмасада «Бувамбир бобо» қабристонида ўтказилган  маросимда имомлик қилиб, диний таълимотдан сабоқ берган.

У бу билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судида кўриб чиқилди.

Суд ҳайъати ҳуқуқбузарга унинг ўз айбига иқрорлиги, чин дилдан пушаймонлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги, пенсия ёшида эканлигини инобатга олиб, энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима жазосини тайинлади.

Бугунги кунда бутун дунёда диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар хавфсизликка ва барқарорликка тахдид солаётган экан, ўзимиз яшаётган маҳалла-кўй, ўқув масканлари ва меҳнат жамоаларида диний таълимотдан сабоқ беришга уринувчилар ёхуд масжидларда имомликка даъво қиладиган, етарли билим ва тегишли рухсатномаси бўлмаган чаламулла кимсалардан эҳтиёт бўлишимиз, огоҳликни бир дақиқа ҳам сусайтирмаслигимиз лозим.

                                                           Ерпўлат БЕРДИЕВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment