9 та бебаҳо маслаҳат

746695Одамзод генетик хиҳатдан 150 йил яшаши мумкин. Лекин турли факторлар сабаб инсон у қадар узоқ умр кўрмайди. Ана шу факторларни ҳисобга олиб, узоқ умр кўрган инсонлар ҳаётини ўрганиб чиқиб, баъзи бир хулосалар чиқарган ҳолда, узоқ, соғлом умр кўрмоқчи бўлганлар учун 9 та бебаҳо маслаҳат тавсия қилинади. Унга риоя қилсангиз, ҳаётингизни бирмунча узайтириш мумкин бўлади.

1-маслаҳат. Ортиқча овқат еманг. Агар сиз оғир жисмоний иш қилган тақдирингизда ҳам шу қоидага амал қилинг.

2-маслаҳат. Истеъмол озуқангиз ёшингизга мос бўлиши керак. Вақти-вақти билан ёнғоқ ва жигар еб туриш кишида ажин тушишини кечиктиради. 40 ёшдан ошганлар кўпроқ сабзавотлар истеъмол қилишлари керак.

3-маслаҳат. Нафақага чиқишга шошилманг. Ишлаган одам ўзининг ёшидан ўртача 5 ёш кичик кўринади. Айрим соҳалар саломатликни сақлаб қолишга ёрдам беради.

4-маслаҳат. Ҳеч қачон тушкунликка тушманг! Ҳаётдаги ҳар қандай ҳолатга реал муносабатда бўлинг.

5-маслаҳат. Кўпроқ ҳаракатланинг. Кунига бўлмаганда бир неча дақиқа жисмоний машқ қилиш умрни узайтиради.

6-маслаҳат. Салқин хонада ухланг. 17-18 градус ҳарорат остида ухлайдиган одамлар узоқ вақт ёш кўринадилар, чунки модда алмашинуви ва ёш билан боғлиқ ўзгаришларда атроф-муҳит ҳарорати муҳим роль ўйнайди.

7-маслаҳат. Иложи борича кайфиятингизни чоғ қилишга интилинг. Гоҳ-гоҳида ўзингизни хурсанд қилиб, парҳезда бўлсангиз-да, яхши кўрган таомингизни исътемол қилинг, ўйин-кулгу толиқишларни йўқотиб, умрингизни узайтиради.

8-маслаҳат. Ғазаблансангиз ичингизга ютмасдан уни чиқариб ташлашга ҳаракат қилинг. Маълумотига кўра, 64 фоиз рак (саратон) касалига учрайдиган инсонлар ғазабини ичларига ютар эканлар.

9-маслаҳат. Ақлингизни кўпроқ ишлатинг. Кроссворд, сканворд ечиш, ўқиш, чет тилларини ўрганиш, ҳисоблаш, шахмат ўйнаш мия фаолиятини кучайтирибгина қолмай, юрак-қон айланиши, модда алмашинув жараёнини фаолаштиради. Юқоридаги маслаҳатларга амал қилсангиз сизга, албатта ёрдам беради.

Доимо саломат бўлинг!

Тайёрловчи: Сардорбек ҚОСИМОВ.

Интернет манбаларидан олинди.

 

Мақола 693 марта ўқилган

1 Комментарий для 9 та бебаҳо маслаҳат

  1. Яхши тавсиялар

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*