8 сентябрь куни президент ваколатларини президент вазифасини бажарувчисига юклаш масаласи кўриб чиқилади

K4XBiESX83cWDmNkoGdsNiYnH2SpIGyo

8 сентябрь куни Ўзбекистон парламенти палаталари — Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг навбатдан ташқари қўшма мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканали орқали маълум қилинган.

Мажлис кун тартибида битта масала — президент ваколатларини президент вазифасини бажарувчисига юклаш масаласи ўрин олган.

Ўзбекистон республикаси халқи оғир мусибатни бошидан кечирмоқда. 2016 йил 2 сентябрида республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон республикасининг амалдаги президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси зиммасига юклатилади.

Бунда 3 ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат президенти сайлови ўтказилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси юқори палатаси – Сенат раиси Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини вақтинча бажаради.

Манба: KUN.UZ

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Ниғматилла Йўлдошев таржимаи ҳоли

Мақола 1 100 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*