7 дақиқа суҳбатнинг ўзи етарли

_571Тажрибалар натижасидан шуни кўриш мумкинки, ишга киришдан олдин суҳбатдан ўтаётган шахс ўзи ҳақида яхши таассурот қолдириш учун 6 дақиқа ва 25 сония суҳбатнинг ўзи етарли экан.

Маълум бўлишича, айнан илк таассурот инсон ҳаётида катта ўринга эга ва суҳбат вақтининг 385 сонияси номзод ишга лойиқми, йўқми, буни аниқлаш учун етарлидир. Шунингдек, сўров натижаларидан шуни билиш мумкинки, илк суҳбат номзоднинг ишга кириш бўйича барча имкониятларини чеклаши ҳам мумкин экан.

Текширув вақти 71% иш берувчи номзоднинг баданидаги нақшларини  (татуировка) кўриб, ишга омаслик нияти туғилар экан. 70% иш берувчи эса аёлларнинг тўғри суртилган макияжига қараб ишга олган. Ундан ташқари, ўндан олти номзод (62%) тўғри кийинганлигига кўра ишга қабул қилинган.

Ушбу текширувда 273 нафар бошқарувчи ва 3286 ишга кирувчи номзодлар қатнашганлар. Ишга кириш имкониятлари

(82%) бошқарувчи суҳбат вақти номзоднинг кўз узмасдан суҳбат қилишига кўра имконияти кўпайишини маълум қилган;

60% иш берувчи номзоднниг нутқ раволиги имкониятини оширишини айтган;

55% бошлиқ эса қўл беришига қараб баҳолашини айтган;

Илк таассурот номзод ҳақидаги фикрни бутунлай ўзгартира олиши аниқ. Шунга кўра бошлиқларнинг 36% и  ишга қабул қилишдан олдин аввалги иш жойидаги тажрибаларига таянган бўлса, бор-йўғи 12% игина маълумоти ҳақида қизиқиб кўрган. Кийиниш маданияти ва дидига кўра 50% имконият қўшили маълум бўлган. Тажриба натижаларидан келиб чиққан ҳолда руҳшунос Коринн Свит “Одамлар бошқалар ҳақида бир зумда хулоса чиқаришга мойилдирлар ва бу хулоса уларни камситиш билан бир қаторда уларга керагиданда юқори баҳо бериш бўлиши ҳам мумкин. Улар ташқи омилларга таяниб хулоса чиқарадилар, буларга кийиниш услуби, тери ранги, татуировкалар ва макияж кабилар кириши мумкин. Ушбу таассурот тўғри ё нотўғри бўлиши мумкин. Асосийси, иш берувчида номзод ҳақида биринчи мулоқотчи фикрини туғдиришидадир” дейди.

Мақола 815 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*