60 ёшли эркак ота — онаси томонидан совға қилинган 6 ёшли қизга уйланди

photo_2016-10-25_11-12-17Мазкур шахс у 6 ёшли қизга уйлангани маълум бўлгач қамоққа олинган деб ёзади vmirchudes.com сайти.

Афғонистонлик 60 ёшли Муҳаммад Каримга қизчанинг ота-онаси томонидан совға қилингач унга уйланган.

«Қизчани менга ота-онаси совға қилишди » — дейди Карим.

Динпешвоси ҳисобланган Карим қизча билан ҳеч қачон яқин алоқа қилмаганини айтган, унинг бу гапларини қизчани текширган врачлар ҳам тасдиқлаган.

Нашрафин Шиҳаб — шифохона врачи қизчада ҳеч қандай жисмоний ва руҳий муаммолар йўқлигини тасдиқлади.

Маҳаллий хотин-қизлар департаменти раҳбари Маъсума Анвар хабарича қизча фақатгина бу одамдан қўрқишини айтган.

Динпешвосининг таъкидлашича, у қизчага 30 40 киши гувоҳлигида уйланган. Улар орасида қизчанинг ота-онаси ҳам бўлган.

Бироқ туман полиция командири Маганнад Азами Земан сўзларича ота-она қизларининг тўйида иштирок этганларини қатъий рад этмоқдалар. Улар қизларини бир ойча аввал ўғирлаб кетишганини айтиб, айнан ўғри Каримга совға қилган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича, далиллар ўрганилиб, аниқлик киритилмагунча, қизча махсус хизмат қарамоғи остида бўлади.

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 4 425 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*