Эртага 6 декабрь куни қайси ҳудудларда қор ёғиши кутилаётгани маълум бўлди

sneg na listyah(2)Гидрометеорология маркази маълум қилинишича, 6 декабрь куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёғингарчиликлар кузатилади, деб ёзади sof.uz.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади.‚ Ҳарорат кечаси 7-9, кундузи 15-17 даражага етади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади, ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 — +3, кундузи 0-5 даража илиқгача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 10-15 даража илиқга етади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчиликлар кузатилади, ҳаво ҳарорати кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқни ташкил этади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқгача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчиликлар кузатилади, кечаси 2-7 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилади, туман тушади. Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Мақола 1 408 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*