Беш ёшли қизалоқ тиш дўхтирига бориб келгач, оламдан ўтди. Ким айбдор?

MOSKVA-TIBBIYМосква вилоят тергов қўмитасидагилар беш яшар қизалоқнинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатишди — дея хабат тарқатмоқда hordiq.uz сайти. Тергов материалларида айтилишича, 22 август куни қизалоқнинг тиши қаттиқ оғриб, ота-онаси уни Наро-Фоминск стомотология поликлиникасига олиб келишган. Врач қизалоқнинг тищ каналларини тозалаб қўйган. У уйга қайтгач, ўзини жуда яхши ҳис эта бошлаган. Асосийси, тиш оғриғи тўхтаган.

Бироқ август ойи охирига келиб қизалоқнинг оёқлари қаттиқ оғрий бошлаган. Рентген оёқ пойлари чўзилганини кўрсатган ва шунга қараб муолажа белгиланган. Орадан бир неча кун ўтиб қизалоқнинг аҳволи янада оғирлашган. Оғриқ энди бутун танасини эгаллаб олган. Ота-она уни туман касалхонасига олиб келган. Касалхонадагилар ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган ҳолда, уйда оғриқ қолдирувчи уколлар қилишни тавсия этган. Кечқурунга келиб қизчанинг иситмаси кўтарилиб, яна касалхонага олиб боришди. Лекин ота-онаси бу касалхонада қизалоқни қолдиришга рози бўлишмади.

Врач пойтахтдаги марказий касалхоналардан бирига йўлланма беришга мажбур бўлди. Москвага етиб келишгач, қизалоқ оламдан ўтган. Афсуски, суд-тиббий экспертизаси ҳам қизнинг касалини, нимадан ўлганини ҳануз аниқлаб беролмаяпти. Терговчилар эса асосий айбдорни топа олмай ҳалак.

Мақола 878 марта ўқилган

1 Комментарий для Беш ёшли қизалоқ тиш дўхтирига бориб келгач, оламдан ўтди. Ким айбдор?

  1. STOMOTOLIGNI umuman aybi yo»q…

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*