15 ёшида зўравонлик қурбонига айланган қиз тақдири…

photo_2016-12-13_09-50-40

Лакшми Агарвал 15 ёшлигида ҳамма нарса ўзгариб кетди. Унинг синфдошининг 32 ёшли акаси Лакшмига севги изҳор қилди. Табиийки ёш ва гўзал қиз буни рад этди. Шунда ғазабланган эркак қизнинг юзига кислота сепиб юборди.

Қиз бу ҳақда шундай дейди:

— Аввал юзимда совуқликни ҳис қилдим, сўнгра қаттиқ қичишишни. Сўнг эса худди танам эриб оқаётгандек бўлди. Мен фақатгина кўзларимни қўлларим билан тўсиб қолдим.

Қиз 10 ҳафта касалхонада ётди. Врачлар унинг юз терисини бутунлай олиб ташлашди. Лакшми бир нечта жарроҳлик амалиётларини бошидан ўтказди.

photo_2016-12-13_09-50-47

Юзидаги чандиқлар тузалгани сари юрагидаги жароҳатлар кўпайди. Яқинлари, оиласи, дўстлари ундан воз кечишди.

— Мен уйдан чиқмай 8 йил ўтирдим. Ишламоқчи бўлдим. Лекин ҳамма менга сен мижозларни қўрқитасан деб рухсат бермасди, — дейди қиз.

Вақт ўтиши билан Лакшми ўзига ўхшаган жабрдийдалар билан танишди. Ҳиндистонда аёлларга кислота сепиш жуда кўп такрорланадиган ҳолатдир. Бу жиноят асосан эркаклар томонидан содир этилади. Ҳар йили полиция 1000 нафар одамни ана шу жиноят бўйича ҳибсга олади.

Лакшми аслида кислотадан жабр кўрганлар бундан ҳам кўпроқ деб ўйлайди. Чунки кўпгина ҳинд қизлари ўзларини шарманда қилмаслик учун полицияга мурожаат қилмайди. Лакшми унақалардан эмас. Лакшми ўзлигини тушуниб етди ва Вива& Дива брендининг юзига айланди.

photo_2016-12-13_09-50-53

— Мен шуни тушуниб етдимки гап ташқи кўринишда эмас. Энг муҳими қалб. Менга ўхшаганларга имконият бериш керак. Фақат бизнинг жасурлигимиз ва ўзимизга бўлган ишончимиз бундай разолатга қарши курашда ёрдам беради, — дейди у.

Унинг юзига кислота сепган йигит 7 йилга қамалди. 2 йилдан кейин қиз Алок Дикшитга яъни кислотали ҳужумларга қарши курашувчи жамият аъзоларидан бирига турмушга чиқди. Уларнинг Пиху исмли ўғиллари бор.

— У кислотали ҳужум қурбони. Мен унинг жасурлигини қадрлайман — дейди унинг турмуш ўртоғи.

— Гўзал юз муҳим эмас. Асосийси ўзингни қўлга олиш ва яшашга куч топа билиш, — дейди Лакшми.

У ҳозирда кислотали ҳужумларга қарши курашувчи жамиятнинг фаол аъзоларидан бири.

Саидабону тайёрлади.

Мақола 2 441 марта ўқилган

2 Комментариев для 15 ёшида зўравонлик қурбонига айланган қиз тақдири…

  1. Юзинг эмас, калбинг гузал булиши керак

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*