15 кун аввал йўқолган қиз гаражлар орасидан осилган ҳолда топилди

57fb8c1d89d4dҚозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида истиқомат қилувчи Кундиз Бакеева шу йилнинг 27 сентябрь куни сирли равишда йўқолиб қолгани ҳақида полицияга хабар берилганди. Бугун, 10 октябрь куни, Кундиз йўқолган кундан 15 кун ўтиб, унинг мурдаси гаражлар сақланадиган массивда осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда.

Кундиз йўқолгач, унинг қидирилаётгани ҳақида Қарағандадаги ҳар бир кўчага эълонлар ёпиштирилганди. 24 ёшли қизнинг оиласи маҳаллий аҳоли вакилларидан қизларини топишда ёрдам беришларини ҳам сўрашганди.

“У бу ишни ўзи қилганми ёки унга ёрдам беришганми билмайман. Дугонамнинг жасади экспертизада. Воқеа жойида полиция, суд-тиббий экспертиза вакиллари ишлашмоқда. Шахсан мен унинг ҳаётни ўз истаги билан тарк этганига ишонмайман. Кундизнинг ўз жонига қасд қиладиган бирор сабаби йўқ эди. Йўқолиб қолишидан аввал, мен у билан суҳбатлашгандим. У ниҳоятда қувноқ эди, депрессия аломатлари сезилмасди”, дейди марҳуманинг дугонаси.

Қарағанда Ички ишлар департаменти Матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, ушбу иш юзасидан жиноий иш очилган. Гарчи жиноят иши “ҚЖК 105-моддаси, ўз жонига қасд қилиш” бўйича очилган бўлса-да, суриштирув тергов ишлари олиб борилмоқда. Жасад устида бир қатор экспертизалар, текширувлар ўтказилмоқда.

Мақола 1 443 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*